ИИВ Қашқадарё академик лисейи ўқувчилари ўртасида “Мен халқ посбониман” номли ҳарбий-спорт ўйинлари мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада ўқувчилар жамоаларга бирлашган ҳолда газ ниқобини кийиш, автоматни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, тош кўтариш, арқон тортиш бўйича ўзаро беллашдилар.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилган мусобақа якунида барча йўналишлар бўйича жамоа ҳисобида 1-ўринни 22-06 гуруҳ, 2-ўринни 22-03 гуруҳ, 3-ўринни 22-08 ва 22-05 гуруҳлар эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
