15-19 декабр кунлари Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида "Универсал жанг" федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги мусобақалари ўтказилди. Ундан мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 20 дан зиёд жамоалар иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.
Ички ишлар вазирлиги терма жамоаси мазкур мусоқабада фахрли 1-ўринни эгаллаб, соҳибига айланди.
Миллий гвардия жамоаси фахрли 2-ўринни, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жамоаси эса 3- ўринни қўлга киритди.
