ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия-спорт жамияти Қашқадарё вилояти кенгаши тақвимий режасига асосан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жамоалари ўртасида пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича мусобақа бўлиб ўтди. 

Мусобақанинг пневматик пистолетдан ўқ отиш баҳсларида 1-ўринни 55159-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, оддий аскар Абдусодиқ Маҳмудов, 2-ўринни Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳарбий хизматчиси, ИИИ даражали сержант Позилбек Талибаев, 3-ўринни ИИВ ХАХТ қўшинларига қарашли 7256-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, капитан Лазиз Ҳайдаров қўлга киритди. ВП-1 қуролидан ўқ отишда эса 1-ўринни 55159-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, сержант Отабек Аҳмаджонов банд этди. Навбатдаги совринли ўринлар 55159-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, сержант Шамшод Каттахонов ва вилоят ИИБ ходими, катта сержант Фаррух Файзуллаэвга насиб этди. 

Шунингдек, мусобақанинг хотин-қизлар ўртасида пневматик пистолетдан ўқ отиш баҳсларида 55159-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, оддий аскар Наргиза Рашидова, ИИВ ХАХТ қўшинларига қарашли 7256-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, кичик сержант Нодира Каттамова, Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳарбий хизматчиси, ИИИ даражали сержант Маржона Ботирова совринли ўринларни эгаллади. 

Умумжамоа ҳисобида 55159-ҳарбий қисм жамоаси ғолиб деб топилди. Кейинги ўринларни эса Миллий гвардия вилоят бошқармаси ҳамда ИИВ ХАХТ қўшинларига қарашли 7256-ҳарбий қисми жамоалари қўлга киритди.

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. 

Ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.