Жорий йилнинг 17-25-ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида спортнинг армрестлинг тури бўйича “Осиё кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли мусобақада Осиёнинг энг кучли спортчилари ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Ушбу мусобақада ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7251-ҳарбий қисм контракт бўйича ҳарбий хизматчиси, оддий аскар Риян Амирханов ҳам +110 кг вазн тоифасида муносиб иштирок этди. У давлатимиз, ИИВ ва қўшин шарафини муносиб ҳимоя қилиб, ўз вазн тоифасида фахрли учинчи ўринини эгаллади ва бронза медали ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шу билан бирга, Р.Амирхановнинг ғалабаси қўшин қўмондонлигида ҳам муносиб эътироф этилиб, у телевизор билан тақдирланди.

Ўктам Мусурмонқулов,

подполковник.