Жорий йилнинг 24-26-март кунлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида спортнинг жанговар самбо тури бўйича “Самбо асосчилари кубоги” чемпионати ўтказилди.

Ушбу нуфузли мусобақада Фарғона вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассис-ўқчи-санитари, сержант Лутфилла Сайдаматов 64 кг вазн тоифасида муносиб иштирок этди. Маҳоратли спортчи 3-ўринни эгаллаб, бронза медалини қўлга киритди.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритдилар.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.