Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида Малака ошириш институтининг Олмалиқ шаҳридаги ўқув базасида ташкил этилган махсус ўқув курси тингловчилари билан “Соғлом авлод учун” шиори остида “Марафон” мусобақаси ўтказилди.

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ташкил этилган мазкур 3 минг метр масофага югуриш мусобақасида Институт бошлиғи, полковник Олимжон Ахмедов, ИИВ “ЖАР” спорт-соғломлаштириш комплекси бошлиғи ўринбосари, подполковник Шуҳрат Анваров, шунингдек, жисмоний тайёргарлик кафедраси ўқитувчилари ҳамда саф қисми офицерлари ва тингловчилар қатнашди.

Мусобақада 1-отряд тингловчиси, Жиззах вилояти Зафарабод тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант Шаҳзод Ҳасанов фахрли 1-ўринни қўлга киритди. 2-отряд тингловчилари, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ИИБ ВЕБИГ инспектор-психологи, лейтенант Зокир Ҳайитов ва Нишон тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори, катта лейтенант Ғиёс Пардаев кейинги ўринларни эгаллади.

ИИВ Малака ошириш институти матбуот хизмати.