Вилоят ИИБ ташаббуси билан Шофиркон туманида “Соғлом ҳаёт сари–5000 қадам” ҳамда “Хавфсиз ҳаёт учун” шиорлари остида пиёда юриш марафони ўтказилди. Марафонда вилоят ИИБ ва сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, нуронийлар ҳамда 2000 дан ортиқ уюшмаган ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Шунингдек, фуқароларни ҳушёрликка ва огоҳликка чақириш мақсадида туманнинг марказий кўчалари бўйлаб “Тарғибот автокарвони” ҳам ташкил этилди. Унда йўл-транспорт ҳодисасига учраган автомобиллар кўргазмаси ҳаркатлантирилди.
У.ШУКУРЛАЕВ,
капитан.
Бухоро вилояти.
