Давлатимиз раҳбарининг беш муҳим ташаббуси “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилятини намаён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш, соғлиғини сақлаш” дастури ижросини таъминлаш мақсадида вилоятнинг энг чекка ҳудуди Қоровулбозор туманида “Соғлом ҳаёт сари – 5000 қадам” шиори остида ёшлар ўртасида оммавий юриш марафони ўтказилди. Мазкур оммавий юриш марафони туман ИИБ бошлиғининг ташаббуси билан ташкиллаштилди.

Шуни алоҳида айтиш жоизки, соғлом турмушнинг асоси бўлган мана шундай тадбирлар аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

М. АҲАДОВ,

“Постда” мухбири.

Бухоро вилояти.