ИИВ Малака ошириш институтида «Касбий тайёргарлик ойлиги» доирасида ходим ва тингловчиларнинг интеллектуал билими, маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий ва касбий кўникмаларини ошириш бўйича давра суҳбатлари, семинарлар ташкил этилмоқда. Шунингдек, турли спорт мусобақалари ҳам ўтказилмоқда.

Яқинда таълим муассасасида самбо ва мини футбол бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, тингловчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини оширишга қаратилган мазкур мусобақаларда 150 нафарга яқин тингловчилар қатнашди.

Спортнинг самбо тури бўйича бўлган беллашувлар қизғин тус олди. Мусобақа якунида 5 та вазн тоифаси бўйича ғолиблар аниқланди. Мини футбол мусобақасининг ҳал қилувчи баҳсида эса 2-отряд жамоаси 1-отряд жамоасини мағлубиятга учратиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади.

Мусобақа сўнгида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шерали АНВАРОВ, 

ИИВ Малака ошириш институти бошлиғининг матбуот котиби, подполковник.