Яқинда Самарқанд шаҳрида ИИВ тизимидаги жамоат хавфсизлиги бўлинмалари терма жамоалари ўртасида спортнинг триатлон тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Ўтказилган беллашувлар якунига кўра, тажриба ва маҳорат бобида барча иштирокчилардан устун эканлигини намойиш этган Навоий вилояти ИИБ вакиллари фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Мусобақанинг яккалик баҳсларида ҳам мазкур ҳудуд осойишталик посбони, сафдор Сирожиддин Облоқулов 5 километр масофага югуриш бўйича шоҳсупанинг юқори поғонасини забт этди.
Ғолиблар кубок, диплом ва пул мукофотлари билан тантанали равишда тақдирланди.
Михли САФАРОВ,
ўз мухбиримиз.
