Жорий йилнинг 5 – 10-январида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари ўртасида спортнинг шахмат, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Муросасиз ва баҳсларга бой бўлган мусобақалар якунига кўра, шахмат бўйича 2-ўринни тиббий хизмат маёри Санжар Мамарасулов эгаллади. Фахрли 1-ўринни лейтенант М. Қутбиддинов қўлга киритди. Стол тенниси мусобақасида 2-ўрин кичик сержант Фозилжон Ахмадалиэвга насиб этди. Биринчи ўринни подполковник Азизбек Юнусов эгаллади. Қизғин ва шиддатли кечган волейбол мусобақасида эса 2-ўринни "Штаб" жамоаси қўлга киритди. Спортнинг бу турида "Техника" жамоасига тенг келадиган рақиб топилмади. Байрамга бағишланган спорт мусобақалари қўшин ҳарбий қисмларида кўтаринки руҳда давом этмоқда.  

Ўктамжон МУСУРМОНҚУЛОВ, 

подполковник.