Мусобақанинг кейинги босқичига пойтахтимиздаги «Жар» стадиони мезбонлик қилди. Ниҳоятда қизғин курашлар остида ўтган ҳал қилувчи ушбу босқичда ИИВ Транспорт ва туризм обектларида хавфсизлик­ни таъминлаш департаменти жамоаси зафар қучди. Жамоа чорак финалда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ жамоасини 2:1, ярим финалда Наманган вилояти ИИБ жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ниҳоят, сўнгги ўйинда вазирлик ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти вакиллари кичик ҳисобда таслим қилинди. ИИВ Транспорт ва туризм обектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти футболчиларига Ички ишлар вазири кубоги ва мусобақанинг олтин медаллари тантанали равишда топширилди.

– Мусобада ғолиб чи­қиш осон бўлмади, – дейди жамоа сардори, катта сержант Фазлиддин Мадалиев. – Чунки ҳар бир жамоа турнирга пухта тайёргарлик кўргани яққол сезилди. Муҳими, мусобақа бизда жамоавий руҳни кучайтирди, янада жипслаштирди. 

Куни кеча ИИВ Транспорт ва туризм обектларида хавфсизликни таъминлаш департаментида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-ма­ёр Б.Мирзараҳимов турнирда муносиб иштирок этиб, кубок соҳибига айланган жамоа аъзоларига пул мукофотлари ва эсдалик совғаларини топширди. Шунингдек, енгил атлетика бўйича мамлакат кубоги мусобақасида совринли ўринни қўлга киритган сафдор Жаҳонгир Раҳматуллаев, Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари терма жамоалари ўртасида ўтказилган универсал жанг бўйича республика чемпионатида ғолиб чиққан сафдор Азизбек Бегимов ҳам муносиб тақдирланди.

Қосимжон САТТОРОВ,

подполковник.