10-14-февралъкунлари волейбол бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири кубоги мусобақасининг финал ўйинлари Нукус шаҳридаги «Темурбеклар мактаби» спорт залида бўлиб ўтди.
Мусобақанинг саралаш босқичларида ғолиб бўлган Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Сурхондарё, Навоий, Андижон вилоятлари Ииблари, ИИВ Жазони ижро этиш департаменти, ИИВ Академияси, Тошкент шаҳар ИИББ, ҳамда ИИВ Қоровул қўшинлари бош бошқармаси жамоалари ўзаро куч синашди.
Қизғин беллашувларга бой тарзда ўтган мусобақа якунида 1-ўринни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ жамоаси эгаллади. Кейинги ўринларни Жазони ижро этиш департаменти ва Навоий вилояти ИИБ жамоалари банд этди.
Тақдирлаш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Б.Торебеков сўзга чиқиб, мусобақа ғолибларини табриклади. Совриндорлар кубок, медал, диплом ва совғалар билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.
