Бухоро шаҳридаги “Гарден плаза” меҳмонхонасининг конференсиялар залида спортнинг футбол тури бўйича Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Ички ишлар вазир кубоги” турнирига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Мазкур мусобақада Фарғона вилояти ИИБ, Сурхондарё вилояти ИИБ, Транспорт ва туризм обектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ходимлари ҳамда Бухоро вилояти ИИБ терма жамоалари аъзолари иштирок этди. Шундан сўнг, вилоят футбол академияси майдонида турнирнинг гуруҳ босқичи 1-тур ўйинлари бошланди. Мусобақа стартидан олдин вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник А.Иномов сўзга чиқиб, иштирокчиларга муваффақият ва ёрқин ғалабалар тилади.
Турнирнинг биринчи кунида Бухоро вилояти ИИБ терма жамоаси билан Фарғона вилояти ИИБ терма жамоаси беллашди. Беллашувда 2:0 ҳисобида Бухоро вилояти ИИБ терма жамоаси ғолиб бўлди. Сурхондарё вилояти ИИБ терма жамоаси ҳамдатранспорт ва туризм обектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти терма жамоаси ўртасидаги баҳс эса 2:2 ҳисобига дуранг қайд этилди.
Р.РАЖАБОВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
