Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур хиёбонида “Велосипедда бир соат” лойиҳаси доирасида марафон бўлиб ўтди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташаббуси билан “Темурбеклар мактаби” 1-босқич ўқувчилари иштирокида ташкил этилган тадбир оммавий тус олди. Унда, айниқса, ёшлар фаол иштирок этди.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Ж.Аллаев,
капитан.
Қашқадарё вилояти.
