Навоий вилояти ИИБ таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари ўртасида “Касбий олимпиада ўйинлари” ўтказилди. Ушбу спорт мусобақасида жами 100 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Улар тўсинда тортилиш, 100 м, 1000 м ва 3000 м масофаларга югуриш, тўсиқлар оша югуриш, сузиш, ўқ отиш, қуролларни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича ўзаро баҳслашишди. Шунингдек, касбий тайёргарлик, Касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси бўйича тест синовларидан ўтишди. 

Якуний натижаларга кўра, эркаклар ўртасида Сирожиддин Облоқулов “Энг яхши сафдор” , Алишер Зокиров “Энг яхши сержант”, катта лейтенат Элдор Носиров “Энг яхши кичик офисер”, маёр Мақсуд Юлдошев “Энг яхши катта офицер” сифатида эътироф этилди. Хотин-қизлар ўртасида эса Гулина Облоқулова “Энг яхши сафдор”, катта лейтенант Карина Тагаева “Энг яхши кичик офицер”, маёр Сурайё Ҳусанова “Энг яхши катта офицер” йўналишида ғолиб бўлишиб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

ўз мухбиримиз.

Навоий вилояти.