Жорий йилнинг 17–20-сентабр кунлари спортнинг волейбол тури бўйича Тошкент шаҳар ИИББ бошқармалари ва туман Ииофмбларида хизмат қилаётган аёл ходималар биринчилик учун ўзаро беллашишди.

Мусобақа якунига кўра Сергели тумани жамоаси 3-ўрин, Яккасарой тумани спортчи аёллари 2-ўринни банд этишди. Барча жамоалардан устунлик қилган Тошкент шаҳар ИИББ бошқармаларидан ташкил топган марказий аппарат терма жамоаси эса 1-ўринни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорларга ИИББ раҳбарияти томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди.

Сарвар СОБИРОВ,

ўз мухбиримиз.

Тошкент шаҳри.