1 февралдан 1 март кунигача ўтказилган «Ёшлар ўртасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши курашиш ойлиги» доирасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талаба қизлари ўртасида спортнинг «WОРКОУТ» тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақа аввалида Нукус шаҳар ИИОФМБ ходимлари талаба-ёшларга гиёҳвандликнинг зарарли оқибатлари ҳамда унга қарши курашиш ойлигини ўтказишдан мақсад ва вазифалар ҳақида батафсил тушунчалар беришди. 

Шундан сўнг мусобақага старт берилди. Натижаларига кўра, ғолибликка муносиб деб топилган ёшлар муносиб тақдирланди.

Азамат ПИРНИЯЗОВ,

«Постда» мухбири.

Қорақалпоғистон Республикаси.