Жорий йилнинг 16-20 ноябр кунлари пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги спорт мажмуасида “Таэкwон-до ИТФ” бўйича Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда 60 кг. вазн тоифасида иштирок этган ИИВ Малака ошириш институти тингловчиси, сафдор Юлдуз Урдушева барча рақибларини доғда қолдириб, ғолибликни қўлга киритди.
Шунингдек, мусобақанинг кўргазмали чиқиш баҳсларида ҳам олтин медалга сазовор бўлган бу қиз ўзининг тенгсиз спортчи эканлигини намойиш этди.
Михли САФАРОВ,
ўз мухбиримиз.
